Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ички туризм бўйича сўров ўтказди. Респондентларнинг ярмидан кўпи оилалари билан саёҳат қилишни афзал кўришларини айтди. Асосий муаммолар қаторида йўллар сифати, нархлар, сув, интернет ва санитария пунктлари саналди.
Туризм вазирлиги ДСҚ билан ҳамкорликда янги кешбэк тизимини ишга туширмоқда. Унга мувофиқ, 1 сентябрдан бошлаб республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширган мамлакат фуқароларига харажатларининг бир қисми қайтариб берилади.
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилган маҳаллий туристлар учун кешбэк Туризм вазирлигининг электрон платформаси орқали тўлаб берилади. Бунда туристлардан сафар давомида авиа, темир йўл ёки автомобиль транспорти ва турар жой хизматларидан фойдаланиш, қолаверса, маданият ташкилотларига ташриф буюриш талаб этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг